Меҳнат миграциясига бағишланган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев «олтин дафтар» ягона маълумотлар базасини яратишни таклиф қилди. Унга чет элда ишлайдиган фуқаролар — потенциал сармоядорлар, нуфузли хорижий университетларнинг профессорлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари киритилади. Бу ҳақда «Ўзбекистан 24» телеканали эфирида ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари чет эллик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини шакллантириш ва улар билан доимий алоқа ўрнатиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади. Президент, шунингдек, дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ҳамюртлар, хусусан, меҳнат муҳожирларининг аниқ базасини яратиш ва уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш вазифасини қўйди.
«Яна бир муҳим йўналиш президентимиз томонидан белгилаб берилди — «олтин дафтар» атамасини жорий қилишни таклиф қилди. Бу салоҳиятли инвестор бўладими, ёки нуфузли хорижий университетларда ишлаётган профессорлар бўладими, халқаро ташкилотларда ишлаётган ватандошларимиз бўладими, улар мамлакатимиз тараққиётига ҳисса қўшиши мумкин», — деди Фарҳод Арзиев.
Давлат раҳбари, аввало, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини Ўзбекистон шароитида қўллашни ўрганишни буюрди.
Изоҳ қолдириш