Ўзбекистондаги барча кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти тўхтатилди

Ўзбекистондаги барча кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолияти тўхтатилди

Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган карантин режимида барча кассалар, валюта айирбошлаш шохобчалари фаолиятини вақтинча тўхтатиш қарори белгиланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон банклари Ассоциацияси Бош директорининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича матбуот котиби Жамолиддин Ходжаханов хабар берган.

"30 мартдан бошлаб банк биносидан ташқарида жойлашган банкнинг кассалари, валюта айирбошлаш шахобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бундан фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда божхона чегара ҳудудида жойлашган банк инфратузилмаси ҳамда аҳолига пенсия ва нафақа тарқатиш мақсадида ташкил этилган сайёр кассалар мустасно".

Шунингдек, барча мижозларни банкларнинг масофавий хизмат кўрсатиш тизимларига ўтказиш кўзда тутилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар