Ўзбекистонликлар мустақиллик байрамида неча кун дам олади?
Ўзбекистонликлар мустақилликнинг 31 йиллигини нишонлаш арафасида иш ҳафтасидан қатъий назар кетма-кет 4 кун дам олиши кутилмоқда.
2 август куни президент Шавкат Мирзиёев анъанага кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан байрам кунлари инсон қадрини улуғлашга даъват этадиган маънавий-маърифий тадбирларни уюштириш режалаштирилган.
Президентнинг 2021 йил декабрь ойидаги фармонига асосан Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 4 кун кетма-кет дам олиши кутилмоқда:
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон аҳолиси Мустақиллик байрами арафасида 2020 йилда — 3 кун, 2021 йилда эса — 5 кун кетма-кет дам олганди.
Изоҳ қолдириш