Пайариқ туманининг телекоммуникация тармоқлари билан таъминланганлик ҳолати

Пайариқ туманининг телекоммуникация тармоқлари билан таъминланганлик ҳолати

Самарқанд вилояти Пайариқ тумани телекоммуникация тармоғи 47 030 та хонадонлар ва 5 347 та абонентларга хизматлар кўрсатади. Тармоқда автоматик телефон станцияси АТС сони 2 тани, оптик линия тармоғи (ОЛТ) сони 10 тани, HUB ёки SWITCH кириш ва чиқишга эга бўлган коммутатор қурилмалари сони 78 тани, мавжуд оптик толали кабеллар узунлиги 668 км ни ташкил этади.

Туманда гигабит пассив оптик тармоғи (ГПОН) порталлари сони 26 624 та бўлиб, улардан фойдаланувчилар сиғими атига 5 190 тани ёки 19,5%ни ташкил этади.

Шунингдек, абонент манзилигача ўтказиладиган оптик толали кабелларга хизмат кўрсатувчи қурилмалар (ФТТх) сони 73 та ва унда мавжуд порталлар сони 1 355 тани ташкил этиб, ушбу ускуналардан атига 600 та ёки 44,3% абонентлар фойдаланиб келмоқда.

Туманда Multi-Service Access Node (MSAN) - мультисервис абонент кириш имконияти платформаси сони 7 тани ва Digital subscriber line access multiplexer (DSLAM) - рақамли абонент линияси кириш мультиплексери тармоқли қурилмалари сони 2 тани ташкил этади. Шу билан бирга, Digital Subscriber Line (хDSL) - рақамли абонент линиялари сони 9 тани ва унга хизмат кўрсатувчи порталлар сони 1 343 тани ташкил этиб, улардан фойдаланиш сиғими 893 тани ёки фойдаланиш даражаси 66,5%ни ташкил этади.

Умумий ҳисобда, Пайариқ туманида жами телекоммуникация порталлари сони 29 322 та мавжуд бўлиб, улардан абонентлар томонидан фойдаланиш сиғими 6683 та ёки фойдаланиш даражаси 22,8%ни ташкил этади ва вилоят кўрсаткичидан паст ҳисобланади.

Маълумот учун, Самарқанд вилояти бўйича жами телекоммуникация тармоғи порталлари сони 595 024 тани ташкил этиб, улардан 196 995 та (33,1%) абонентлар томонидан фойдаланилиб келинмоқда. Вилоят бўйича 750 557 та хонадонлар томонидан телекоммуникация қурилмаларидан фойдаланиш даражаси 33,1%ни ташкил этади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Ғолибжон Турсунқулов
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар