Президент масъулияти чекланган жамиятларга облигациялар чиқариш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи қонунни имзолади

Президент масъулияти чекланган жамиятларга облигациялар чиқариш ҳуқуқини беришни назарда тутувчи қонунни имзолади

Жорий йилнинг 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи “Ўзбекистон Рсепубликасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Мазкур чекловлар сўнгги йилларда муомаладаги корпоратив облигациялар сони ва ҳажмининг кескин камайишига сабаб бўлди.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, республика иқтисодиётига аҳоли ва инвесторлар бўш маблағларини кенг ва фаол жалб қилиш, шу тариқа реал сектор корхоналарининг давлат кафолати ва банк кредитларига боғлиқлигини камайтириш (банк секторига юк камаяди), шунингдек, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш имконини беради.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар