Инфографика: Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуслари

Инфографика: Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуслари

100 нафар маҳаллий ва хорижий экспертлар томонидан Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та энг муҳим ташаббуслари аниқланди.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда жамият ҳаётини ижобий томонга ўзгартира олган ташаббуслар ҳақидаги фикрларни ўрганиш мақсадида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан экспертлик сўрови ўтказилди.

Турли соҳа вакилларидан сўнгги йилларда фуқаролар олқишига сазовор бўлиб, тарихий аҳамиятга касб этган ислоҳотларни белгилаш сўралди.

Натижада "Президент шавкат мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга бўлган энг муҳим ташаббуслари ТОП-10" талиги тузилди.

Экспертлар томонидан энг муҳим ташаббус дея, Яхши қўшничилик муносабатлари, чегараларнинг очилиши ва назорат-киритиш пунктларининг ташкил этилиши. Марказий Осиё давлатлари билан барча масалалар бўйича конструктив мулоқот ўрнатилгани эътироф этилди — 96 та овоз;

Рўйхатнинг кейинги ўринларидан қуйидаги ташаббуслар жой олди:

2. Валюта бозорининг эркинлаштирилиши, нақд пул билан боғлиқ муаммоларнинг бартараф этилиши — 90 та овоз;

3. Мажбурий меҳнат, шу жумладан болалар меҳнатига барҳам берилиши — 79 та овоз;

4. Олий таълим муассасаларига қабул квоталарининг оширилиши, миллий ва хорижий университетлар филиалларининг очилиши — 78 та овоз;

5. Оммавий ахборот воситаларининг жамиятдаги, муҳим ҳукумат қарорлари қабул қилинишидаги ролининг оширилиши — 69 та овоз;

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарининг жорий этилиши — 63 та овоз;

7. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва қуролли кучлар тизимини ислоҳ қилиниши — 61 та овоз;

8. Солиқ ислоҳотлари, тадбиркорлик субъектлари учун солиқ юкининг камайтирилиши, тадбиркорлар учун солиқ таътилининг эълон қилиниши — 59 та овоз;

9. Давлат хизматлари тизимини ривожлантириш, уларнинг сифати ва самарадорлигини босқичма-босқич ошириш — 58 та овоз;

10. Минтақавий хавфсизликни таъминланиши бўйича чора-тадбирлар, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича халқаро мулоқотнинг кучайтирилиши — 57 та овоз.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар