Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Президентнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5010, 27.02.2021 й.) қабул қилинди.

Қарор билан тиббий кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган шахслар тоифаси ва тартиби янгиланди.

Шунга кўра, тиббий кўрикдан ўтказиш учун:

- туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари (МИББ) ҳузурида ҳудудий комиссиялар;
- МИББ ҳузурида ҳамда тенглаштирилган хизмат ўташ кўзда тутилган вазирликлар ва идораларда – тиббий комиссиялар;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида ҳарбий-тиббий комиссиялар;
- Мудофаа вазирлиги, ДХХ, ИИВда ҳарбий-тиббий комиссиялар ташкил этилади.

Қуйидагиларни тиббий кўрикдан ўтказишни амалга оширувчи комиссиялар таркиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бирлашмалари (органлари) раҳбарларининг тақдимномасига кўра қабул қилинган туман (шаҳар) ҳокимининг қарорлари билан тасдиқланади:

- чақирув участкаларида қайд этилган фуқаролар;
- ҳарбий таълим муассасаларига кираётган фуқаролар;
- Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказларига юборилаётган фуқаролар;
- олий таълим муассасалари ҳузуридаги ҳарбий тайёргарлик бўйича ўқув бўлинмаларига (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курслар) танлаб олинаётган (таҳсил олаётган) фуқаролар;
- ҳарбий йиғинларга чақирилаётган фуқаролар;
- ҳарбий йиғинларни ўтаган фуқаролар;
- Қуролли Кучлар резерви ва захирасидаги фуқаролар.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар