2022 йилнинг январь-март ойларида жами 2 294,2 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 104,7%ни (10-ўрин), республикадаги улуши 2,0%ни (13-ўрин) ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Ғаллаорол (206,4%), Зафаробод (140,3%), ва Фориш (110,8%) туманларида қайд этилган бўлса, Арнасой, Зомин, Янгиобод туманларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан кам бўлди.
Ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг 74,5% Жиззах шаҳри (29%), Ғаллаорол (26,7%), Дўстлик (9,5%) ва Зафаробод (9,2%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши кескин ўсиб 18,5%ни ташкил этди ва 2021 йил январь-март ойларига нисбатан 3,7 пунктга ўсди.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 1,6 млн.сўмни (10-ўрин), ўсиш суръатлари 102,2%ни (11-ўрин) ташкил этди.
Жиззах шаҳри (3,5 млн.сўм), Зафаробод (4,1 млн.сўм) ва Ғаллаорол (3,4 млн.сўм) туманларида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори, Бахмал (0,12 млн.сўм), Зомин (0,39 млн.сўм) ва Шароф Рашидов (0,46 млн.сўм) ва туманларида энг пастки кўрсаткичларни қайд этди.
Жами саноат маҳсулотларининг 94,1% қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келади.
Тоғ-кон саноати улуши - 1,0%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим хосил қилиш улуши – 3,9%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 1,0%ни ташкил этди.
Қайта ишлаш саноати таркибидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (35,2%), озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (11,5%), бошқа нометалл менирал маҳсулотлар ишлаб чиқариш (12,6%), автотранспорт воситалари, трейерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш (26,9%) йўналишлари энг юқори улушга эга.
Жами саноат йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 3 784 тага етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 16,0%ни ташкил этди.
Шундан хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони 121 тани ташкил этиб, жами ХКИ корхоналарнинг 56,3%ни ташкил этади.
Улуғбек Хўжақулов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш