Қашқадарё вилоятининг 2022 йил якунидаги қишлоқ хўжалиги кўрсаткичлари

Қашқадарё вилоятининг 2022 йил якунидаги қишлоқ хўжалиги кўрсаткичлари

Қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги. Вилоятда 33 384,6 млрд сўмлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,7%) қишлоқ ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, шундан деҳқончилик, чорвачилик, овчилик маҳсулотлари ва хизматлар – 32 798,4 млрд сўм, ўрмон хўжалиги – 488,6 млрд сўм, балиқчилик – 97,5 млрд сўмни ташкил этган. Республика қишлоқ хўжалик маҳсулотларида вилоятнинг улуши 9,2%ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида 5-ўринни эгаллаган.

Вилоятда деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари томонидан-94,8%, фермер хўжаликлари томонидан- 2,9%, қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан – 2,3% қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Қишлоқ хўжалигида чорвачилик маҳсулотларининг улуши - 59,3%, деҳқончилик - 40,7%ни ташкил қилган.

Туман (шаҳар)лар кесимида етиштирилган қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини солиштирадиган бўлсак, Косон (3329,4 млрд сўм), Касби (3106,3 млрд сўм) ва Қамаши (2996,6 млрд сўм) туманлари энг юқори кўрсаткични ташкил қилган. Қарши шаҳри (205,8 млрд сўм), Шаҳрисабз шаҳри (262,5 млрд сўм) қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича нисбатан паст кўрсаткични ташкил қилган.

Вилоят кўрсаткичи (103,7%)дан юқори ўсиш суръатлари Касби (111,6%), Нишон (105,9%), Чироқчи (105,5%), Косон (105,0%) туманларида кузатилган.

Хусусан, вилоятда жами 777,1 минг тонна дон ва дуккакли дон экинлари (ўтган йилга нисбатан 101,5%) етиштирилди.

Жумладан, жами сабзавотлар - 518,3 минг тонна, 180,2 минг тонна картошка, мева ва резаворлар - 167,3 минг тонна, озиқбоп полиз экинлари - 183,1 минг тонна, узум - 105,1 минг тонна, сўйиш учун етиштирилган тирик вазндаги қорамоллар ва паррандалар - 315,7 минг тонна, сут - 1277,6 минг тонна, 544,5 млн дона тухум маҳсулотлари етиштирилди.

Жорий йилнинг мос даврида вилоят бўйича жами 5150,7 тонна балиқ овланган бўлиб, шундан асосий қисми вилоятнинг Нишон (38,0%), Миришкор (16,0%), Чироқчи (10%) туманларига тўғри келади.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё вилояти филиали етакчи илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар