Қашқадарё вилоятининг 2022 йил якунлари бўйича ички савдо айланмаси

Қашқадарё вилоятининг 2022 йил якунлари бўйича ички савдо айланмаси

Чакана савдо. Қашқадарё вилоятининг Чакана савдо айланмаси ҳажми 20504,8 млрд. сўм (112,5%), республикадаги улуши 6,4%ни бўлган ҳолда, ҳудудлар орасида 6-ўринни эгаллаган. Жон бошига тўғри келувчи чакана савдо ҳажми 5951,2 минг сўм (ҳудудлар орасида 12-ўрин)ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,1%га ошган.

Вилоятдаги чакана савдо товар айланмаси ҳажмини туман (шаҳар)лар миқёсида таҳлил қилсак, Қарши шаҳри - 925,2 млрд.сўм, Чироқчи - 424,5 млрд.сўм, Косон - 379,9 млрд.сўм, Шаҳрисабз шаҳри - 273,2 млрд.сўм, Китоб - 270,8 млрд.сўм, Қамаши - 198,3 млрд.сўм, Яккабоғ - 195,3 млрд.сўм, Қарши - 143,4 млрд.сўм, Ғузор - 147,2 млрд.сўм, Деҳқонобод - 138 млрд.сўм, Шаҳрисабз - 137,7 млрд.сўм, Нишон - 131,4 млрд.сўм, Миришкор - 126,4 млрд.сўм, Касби - 124,9 млрд.сўм, Муборак - 103,5 млрд.сўмни ташкил қилган.

Ҳудудлар кесимида жон бошига тўғри келувчи чакана савда ҳажми Китоб (5972,2 минг сўм), Яккабоғ (11162,9 минг сўм), Шаҳрисабз (24837,8 минг сўм) туманларида вилоятдаги жон бошига ўртача чакана савдо ҳажми юқори кўрсаткични ташкил қилган. Шунингдек, туман (шаҳар)лар кесимида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан чакана савдонинг ўсиш кўрсаткичи Шаҳрисабз (127,1%) ва Касби (112,%)туманларида вилоят ўртача кўрсаткичига нисбатан сезиларли ўсиш кузатилган.

Вилоятда улгуржи савдо товар айланмасининг умумий қиймати 4975,2 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 115%)ни ташкил қилган.

Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё филиали етакчи илмий ходими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар