Ялпи ҳудудий маҳсулот. 2022 йилнинг январь-декабрь ойларида вилоятдаги ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 49 520,8 млрд сўмни, ўсиш кўрсаткичи 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 5,6%ни (ўсиш кўрсаткичи бўйича Республика ҳудудлари орасида 9-ўрин) ташкил қилган. Жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми 14 372,6 минг сўмни ташкил қилган.
Вилоятда яратилган ЯҲМнинг Республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши 5,6% бўлган ҳолда Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Андижон вилоятларидан кейинги 7-ўринни эгаллаган. ЯҲМ да кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 69,9%ни ташкил қилган.
Саноат. Вилоятда 22 814,7 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 фоиз (ўсиш кўрсаткичи бўйича Республика ҳудудлари орасида 3-ўрин)га ошган. Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 4,1 фоизни ва ҳудудлар орасида 8-ўринни эгалланган. Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг улуши – 7,5%, ишлаб чиқариладиган саноат - 68,2%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноати - 23,8%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноати - 0,5%ни ташкил қилган.
Жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 1 376,7 минг сўм (Республика ҳудудлари орасида 12-ўрин) бўлган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,5 фоизга ошган.
Истеъмол товарлари. Вилоятда 4 763,1 млрд сўмлик (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 9,0%) истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, республикадаги улуши 2,4 фоизни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида 11-ўринни эгаллаган. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида ишлаб чиқарилган озиқ-овқат товарлари ҳажми 2878,6 млрд сўм (ўсиш кўрсаткичи 108,3%), ноозиқ-овқат товарлари 1884,5 млрд сўмни (110,2%) ташкил қилган.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги. Вилоятда 33 384,6 млрд сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,7%га ошган. Республика қишлоқ хўжалигида вилоятнинг улуши 9,2% бўлган ҳолда, ҳудудлар орасида 5-ўринни эгаллаган. Жон бошига тўғри келувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 9 689,4 минг сўмни ташкил қилган.
Хизмат кўрсатиш. Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 15 945,8 млрд сўм бўлган ҳолда, 114,1%га ошган. Хизматлар ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 4,5% бўлиб, ҳудудлар орасида 7-ўринни эгаллаган. Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми эса 4 628 минг сўмни ташкил қилган.
Чакана савдо. Чакана савдо ҳажми 20 504,8 млрд. сўм (112,5%), республикадаги улуши 6,4%ни бўлган ҳолда, ҳудудлар орасида 6-ўринни эгаллаган. Жон бошига тўғри келувчи чакана савда ҳажми 5 951,2 минг сўм (ҳудудлар орасида 12-ўрин)ни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,1 фоизга ошган.
Қурилиш ишлари. Қурилиш ишлари ҳажми 7 831,1 млрд. сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 105,8%), республикадаги улуши 6,0%ни ташкил этиб, ҳудудлар орасида 6-ўринни эгаллаган.
Асосий капиталга киритилган инвестициялар. Асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 16 181,5 млрд сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 80,8%), республикадаги улуши 6,1% (ҳудудлар орасида 6-ўрин)ни ташкил қилган. Жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 4 696,4 минг сўмни ташкил қилган.
Ташқи савдо айланмаси. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 547,5 млн АҚШ долларини ташкил қилган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 96,8 фоизни ташкил этган. Вилоят ташқи савдо айланмасининг республика жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 1,1% бўлиб, ҳудудлар орасида 13-ўринни эгаллаган. Ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт – 303,4 млн АҚШ доллари (112,3% ўсиш)ни, импорт – 244,1 млн АҚШ доллари (82,6%)га тенг бўлган.
2022 йилнинг январь-декабрь ойларида вилоятда 8 551 та (ўтган йилга нисбатан 90,4%) янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилган.
Изоҳ қолдириш