Қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилади

Қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилади

“Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (40-сон, 28.01.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга мувофиқ, барча турдаги қурилиш чиқиндилари такрорий фойдаланишга, утилизация қилишга, қайта ишлашга йўналтирилиши шарт.

Қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш харажатлари лойиҳа-смета ҳужжатларида мажбурий тартибда назарда тутилади ҳамда қурилиш ишлари қийматига қўшилади.

Қурилиш чиқиндиларини вақтинча сақлаш уларнинг хавфлилик синфига кўра:

- хавфсиз қурилиши чиқиндиларини вақтинча сақлаш жойларининг очиқ майдончаларида;

- хавфли қурилиш чиқиндилари мажбурий тартибда контейнерлар, чиқинди қутилари ва чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғи ҳамда атроф-муҳитга зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминловчи бошқа идишларда амалга оширилади.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар