Республика деҳқон бозорларида мол гўшти ва қўй гўшти нархлари эълон қилинди

Республика деҳқон бозорларида мол гўшти ва қўй гўшти нархлари эълон қилинди

Давлат статистика қўмитаси томонидан, мамлакатимиз ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида, 2020 йил 8 cентябрь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари эълон қилди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 42 000 сўмдан 68 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг - «Нукус деҳқон бозори»даги арзонлаштирилган гўшт расталарида қайд этилган (42 000 сўм).

Мол гўштининг максимал нархи эса, Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори» да кузатилди (68 000 сўм).

Қўй гўшти 45 000 сўмдан 85 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (45 000 сўм) рўйхатга олинган.

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (85 000 сўм) кузатилди.

Картошка 2 400 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори»да сотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (2 400 сўм) қайд этилган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 800 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)

Пиёз маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Қарши шаҳрининг «Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»да (800 сўм) рўйхатга олинди.

Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилди (3 500 сўм).

Сабзи 1 500 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ шаҳар деҳқон бозори» ва Фарғона шаҳрининг «Марказий деҳқон бозори»да (1 500 сўм) қайд этилган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) қайд этилди.

Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)

К узатув натижасига кўра, Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилди (6 000 сўм).

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган (12 000 сўм).

Гуруч 5 000 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижаларига кўра, гуруч маҳсулотининг минимал нархи Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори»,да («Мустақиллик» навли гуруч 5 000 сўм) қайд этилган.

Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 800 сўмдан 15 000 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 800 сўм) кузатилди.

Максимал нархи эса, Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори» ва «Дамариқ деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 15 000 сўм) кузатилди.

Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг кузатув натижасига кўра минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 800 сўм) қайд этилди.

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (7 000 сўм) кузатилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар