Ишчи гуруҳига Президент маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигида Халқ қабулхонаси ходимлари, вазирлик ва идоралар масъуллари жалб этилди.
Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларга ечим топиш, улар асосида оммавий қабулларни ташкил этиш, танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш каби масалалар гуруҳ фаолиятининг эътибор марказида бўлди.
Ўтган бир ой давомида Халқ қабулхоналари бошчилигида вилоят, туман, шаҳар секторлари билан 68 та сайёр қабул ташкил этилди. Қабулларда 875 нафар фуқаро томонидан 905 та масала кўтарилди. Мурожаатларнинг 425 таси жойида ҳал этилди, 333 таси бўйича тушунтириш берилиб, қолган 147 та масала ижроси назоратга олинди.
Келиб тушган мурожаатлар “маҳаллабай” тарзида таҳлили этилиб, уларнинг ечими бўйича керакли чоралар кўрилди.
Мисол учун, Кўкдала тумани “Умакай” маҳалласида яшовчи О.Ашуровнинг мазкур ҳудуддаги 34-сонли умумтаълим мактабига ишга жойлашиш юзасидан қилган мурожаати ижобий ҳал қилинди. Қабуллар натижаси бўйича жами 105 нафар ишсиз фуқаролар ишга жойлаштирилди.
Касби тумани “Юксалиш” маҳалласида яшовчи Л.Рахматованинг таълим кредити олишни сўраб қилган мурожаати ҳал этилиб, фуқарога “Микрокердит” банк томонидан кредит ажратилиши таъминланди. Жами 100 нафардан зиёд фуқарога имтиёзли кредитлар ажратилиши таъминланди.
Бундан ташқари, келиб тушган мурожаатлар асосида ички йўлларнинг 2 км қисмига шағал ётқазилди, 1,5 км пиёдалар йўлаги барпо этилди, 1 та трансформатор ўрнатилди ва 1 таси жорий тамирланди, 20 та янги темир-бетон устунлар ўрнатилди, 3 км ичимлик сув тармоғи тортилди.
Қабуллар доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Касби тумани “Обод Некуз”, Қарши тумани “Қуйи бешкент”, Ғузор тумани “Жонбулоқ”, Косон тумани “Чироқчи” маҳаллалари аҳолиси учун тиббий кўриклар ташкил этилди. Унда 1 160 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада, 355 нафар беморларга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 27 нафар беморларга туман, шаҳар ва вилоят муассасаларида даволаниш ва текширувлар учун, 2 нафар беморга юқори технологияли операцияга йўлланма берилди.
Республика ишчи гуруҳи томонидан Қашқадарё вилоятида “Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла” мезонлари асосида қурилиш таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Жумладан, Косон туманидаги “Чироқчи”, Ғузор туманидаги “Жонбулоқ”, Қарши туманидаги “Қуйи Бишкент” ҳамда Касби туманидаги “Обод Некўз” маҳаллалари танлаб олинган маҳалладаги 3 230 та хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди. Жами 749 та хонадонда “Обод хонадон” мезонини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 40 та хонадон уйлари жорий таъмирланди, 42 та хонадон ташқи деворлари таъмирланди ва оқланди, 19 та хонадоннинг том қисми таъмирланди, 43 та хонадонга суюлтирилган газ баллонлари етказилди, 66 та хонадон ичимлик суви тармоғига уланди, 119 та хонадонда томорқадан самарали фойдаланиш чоралари кўрилди.
“Обод кўча” бўйича 71 та кўчада ишлар ташкил этилган. Хусусан, 7,6 км электр тармоғи тортилди ҳамда 40 та темир-бетон устунлар ўрнатилди. 12,4 км ички йўлларда шағаллаштирилди. 9 та ичимлик суви насослари янгисига алмаштирилди, тизимдаги носозликлар бартараф этилди. Жами 5 та кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари, том қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ишлар давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш