Давлат аҳамиятида бўлган йўллар тоифасига 4Р 43 "М 39 - а/й Маржонбулоқ к - Зармитан к - Қўшрабод к - Пайарик" 58-77 км; 4Р 48 "Зарафшон трактининг ўнг сохили" 15-48 км; 4Р 49 "Челак ш -Пайарик -ш Маржонбулоқ Қушработ"; 4Р 241 "Оқтош ш -Хатча к Аболин к" 22-32 км; 4Р 242 "Булунгўр ш - Қулбости к - Челак ш" 32-44 км; 4Р 247 "Оқтепа -Курли-Дехқонобод-Пайапиқ" 12-38 км кириши аниқланди.
Республика ахамиятидаги 132 км автомобил йўллар мавжуд бўлиб, шундан 103 км асфалтабетон ва 29 км қорақоплама йўлларга киради. Мазкур йўлларнинг 51 км ёки 38,6% таъмирталаб ҳисобланади.
Шунингдек, маҳаллий аҳамиятдаги йўллар таркибига (4К 493В Эшимоқсоқ қишлоғига кириш 5-10 км; 4К 496 Қорабайир-Эмалач-Вали-Оқчелак 0-22 км; 4К 496А Жавшар қишлоғига кириш 0-1 км; 4К 496Б Қоракамар қишлоғига кириш 0-5 км; 4К 496В Кўрмулла қишлоғига кириш 0-6 км; 4К 497 Зарафшон қирғоғи ўнг соҳили б. Кўрмулла к/к 0-6 км; 4К 498 Пайарик-Балиқчилик хўжалиги 0-17 км; 4к499 Челак-Қоракессак-У.Бағара 0-18 км; 4К 499А Қорақалпоғистон ж/х кириш 0-5 км; 4К 500 Челак-Журабой-Еттиуруғ 0-20 км; 4К 500а Пайариқ-Балиқчилик ж/х 0-4 км; 4К 500Б Қирқовул қишлоғига кириш 0-1км; 4К 500В 4К 500 а/й дан Челак шаҳрига кириш 0-2 км; 4К 501 Чопорошли-Тошбойрот-Чонғороқчи 0-13 км; 4К 504 Деварак-Кўктепа-Оққўрғон 0-17 км; 4К 504А Эрназарқўрғонга кириш 0-5 км; 4К 504Б Сарияк қишлоғига кириш 0-11 км; 4К 504В Қорақишлоққа кириш 0-2 км; 4К 504Г 4К 504 а/й дан Бешкапа қишлоғига кириш 0-6 км; 4К 505 Оқдарё куприги орқали Қулбостига чиқиш. 0-12 км; 4К506 Жомбой-Эшимоқсок-Тут-Чоштепа 7-14 км; 4К 506А Понг қишлоғига кириш 0-3 км; 4К569 Челак айланма йули 0-3 км; 4Н 491 Жувозхона-Аллаёрқудуқ 0-14 км; 4Н 492 Бахрин-Охунбобоев 0-3 км; 4Н 493 Мирзачул-Йултепа 0-8 км; 4Н 494 Челак-Митан-Вали 0-2 км; 4Н 495 Челак-Уростой 0-5 км; 4Н 496 Оққўрғон-Доучор-Ногахон 0-2 км; 4Н 543 Дехқонобод ж/х кириш 0-2 км; 4Н 544 Култусин-Янгиобод-Накурт 0-28 км; 4Н566В Чумичли қишлоғига кириш 0-5 км; 4Н 566Г Чонголочи қишлоғига кириш 0-3 км; 4Н 566д Бури қишлоғига кириш 0-6 км; 4Н 587 Пайарик-Балиқчилик хўжалиги 0-6 км; 4Н 588 4Р247 а/й дан Йигирматепа қишлоғига кириш 0-4 км; 4Н 589 Пасткиовул-Купаки-4Р49 а/й 0-4 км; 4Н 590 Оқтош-Оболин-Қорақалпоғистон ш/х 0-5 км; 4Н 634 Оқтепа-Пайариқ-Гарай-Ингичка 0-14 км) қўйидаги аҳоли пунктларидаги йўллар киради.
Махаллий ахамиятдаги 302 км автойўллар мавжуд бўлиб, шундан 125 км асфалтабетон, 113 км қорақоплама ва 63,6 км шағал қопламали йўллар тоифасига киради. Мазкур йўлларнинг 108 км ёки 35,8% таъмирталаб ҳисобланади.
Ушбу автомобил йўлларнинг категория бўйича тақсимланиши қуйидагича: 1-категорияли автомобил йўллари - 11,4 км, 2-категорияли йўллар - 27,0 км, 3-категорияли йўллар - 47,6 км, 4-категорияли йўллар - 175 км ва 5-категорияли автомобил йўллари - 173 км ни ташкил этади.
Мазкур автомобил йўлларда 64 дона кўприк ва 916 дона қувурлар ва 853 дона йўл белгилари хизмат кўрсатади.
Шунингдек, туман ҳудудларида жами узунлиги 1877,9 км ички йўллар мавжуд бўлиб, 231,8 км асфальт-бетон қопламали (12,3%), 5,9 км цементобетон қопламали (0,3%), 1542,6 км қум-шағал аралашмали (82,1%) ва 97,7 км тупроқ қопламали йўллар (5,2%) тоифасига киради.
Мазкур ички йўлларнинг 178,4 км (жами ички йўлларнинг 9,5%) 2000-2005 йиллар давомида таъмирланган ва маънан эскирган (шундан, 148,2 км қум-шағал аралашмали) йўллар ҳисобланади.
Мисол учун, Қултусин МФЙ, Кўл қишлоғи 23-сон кўчасидаги 3,7 км узунликда бўлган йўллар 2000 йилда ҳамда Кўпаки МФЙ, Кўпаки қишлоғи 33-сон кўчасидаги 3,8 км йўллар 2003 йилда таъмирланган. Шунингдек, 225,6 км йўллар (шундан 189,3 км қум-шағал аралашмали ва 3,3 км тупроқ йўллар) 2006-2010 йиллар, 240,5 км йўллар (шундан 191,2 км қум-шағал аралашмали ва 4,9 км тупроқ йўллар) 2011-2015 йиллар ҳам 1048,6 км йўллар (шундан 907,3 км қум-шағал аралашмали ва 6,8 км тупроқ йўллар) 2016-2022 йиллар оралиғида таъмирланган.
Ички йўлларнинг жорий таъмирланганлиги ҳолати ўрганилганда, жами йўлларнинг 237,7 км ёки 12,7% қониқарли, 1542,6 км ёки 82,1% ўрта даражадаги ва 97,7 км ёки 5,2% яроқсиз даражада бўлган тупроқ йўлларни ташкил этиши аниқланди.
Мисол учун, Дустлик МФЙ, Тутли қишлоқ 3-сон кўчасидаги 3,2 км ва Каттасой қишлоқ 1-сон кўчасидаги 3,7 км йўллар тупроқ йўллар ҳисобланади.
Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан берилган маълумотга кўра, 2030 йилга қадар жами 1640,3 км, шундан 2023 йилда 97,7 км (6%), 2024 йилда 75,6 км (4,6%), 2025 йилда 246,4 км (15%), 2026 йилда 192,9 км (11,8%), 2027 йилда 269,5 км (16,4%), 2028 йилда 274,5 км (16,7%), 2029 йилда 230,7 км (14%) ва 2030 йилда 253,1 км (15,4%) ички йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш