Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-сентябр ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 36 373,4 млрд. сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 35 506,3 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 729,2 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 138,0 млрд. сўмни ташкил қилди.
Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,0%га ўсиб, республика кўрсаткичи таркибида Самарқанд вилоятининг улуши 12,4%ни ташқил қилди.
Ҳисобот даврида вилоят кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Оқдарё тумани (106,8%), Пайариқ тумани (106,0%), Пахтачи тумани (105,1%), Пастдарғом (105,0%) туманларида кузатилган бўлса, Самарқанд (100,6%) шаҳар ва Тойлоқ (100,7%) туманларида аксинча, ўсиш суръатлари пастлиги қайд этилган.
Шаҳар ва туманлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Ургут (4 280 млрд. сўм) ва Каттақўрғон (3 735 млрд. сўм) туманларида қайд этилди. Аксинча энг кам ҳажмга эга ҳудудларга Каттақўрғон (171 млрд. сўм) ва Самарқанд (212 млрд. сўм) шаҳарларини келтириб ўтиш мумкин.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг ҳажми 8 760,2 минг сўмни ташкил этди.
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 35 286,4 млрд. сўмни (ёки ўтган 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 102,9%га ўсишни) шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари – 18 548,3 млрд. сўм ва чорвачилик маҳсулотлари - 16 738,3 млрд. сўмни ташкил қилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 52,6% деҳқончилик, 47,4% чорвачилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида деҳқончиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 674 минг тонна донли экинлар, 1 240,5 минг тонна сабзавотлар, 549,4 минг тонна картошка, 89,2 минг тонна полиз, 297,9 минг тонна мева ва резаворлар, 494 минг тонна узум, шунингдек, чорвачиликда тирик вазнда 231,6 минг тонна гўшт, 1 048,2 минг тонна сут, 1 030 млн. дона тухум ва 5,9 минг тонна балиқчилик овланди.
Изоҳ қолдириш