Самарқанд вилоятининг 2022 йил I чорак учун ташқи савдо айланмаси

Самарқанд вилоятининг 2022 йил I чорак учун ташқи савдо айланмаси

2022 йилнинг январь-март ойларида Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси 551,0 млн. долл. бўлиб, республика ташқи савдо айланмасининг 4,2%ни (Тошкент шаҳар, Тошкент ва Андижон вилоятларидан кейинги 4 ўринда) ташкил этди. Ушбу кўрсаткич ўтган мос даврга нисбатан 170,2 млн.долларга ёки 44,7% га ошган.

Вилоят миқёсида жами экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 142,8 млн.долл. (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 142,0%га ўсган) бўлиб, республика ташқи савдо айланмасининг 25,9%ни (ҳудудлар бўйича 5 ўринда) ташкил этади.

Шу билан бирга жами импорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 408,2 млн.доллар (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 145,7%га ошган) бўлиб, ташқи савдо айланмасининг 74,1%ни (ҳудудлар бўйича 3 ўринда) ташкил этади.

1-расм. 2022 йилнинг январь-март ойларида Самарқанд вилояти экспортида улуши энг юқори бўлган давлатлар (млн. АҚШ долларда)

Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси энг юқори улушга эга бўлган давлатлар Россия Федерацияси билан 92,1 млн.долл. (жами ташқи савдо айланмасини 16,7%и), Хитой Халқ Республикаси билан 88,0 млн.долл. (жами ташқи савдо айланмасини 16,0%), Қозоғистон Республикаси билан 79,8 млн.долл. (жами ташқи савдо айланмасини 14,5%), Туркия Республикаси билан 42,3 млн.долл. (жами ташқи савдо айланмасини 7,7%) ини ва бошқалар ташкил этган.

2-расм. 2022 йилнинг январ-март ойларида Самарқанд вилояти ташқи савдо айланмасида туман (шаҳар)лар улуши (%)

Вилоят туманлари кесимида ташқи савдо айланмасида энг юқори кўрсаткич Самарқанд шаҳарга тегишли бўлиб 264,1 млн.долларни (жами вилоят ташқи савдо айланмасини 47,9%ини), Жомбой туманида 68,8 млн.долларни (жами вилоят ташқи савдо айланмасини 12,5%ини), Ургут туманида 56,3 млн.долларни (жами вилоят ташқи савдо айланмасини 10,2%ини), шунингдек Самарқанд туманида 45,6 млн.долларни (жами вилоят ташқи савдо айланмасини 8,3%ини) ташкил этган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ва импорти

2022 йил I чорак якунлари бўйича ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти 52,2 млн.долларни (жами экспортни 36,5%и) ташкил этиб ўтган мос даврга нисбатан 128,7%га ўсган, импорти эса 58,6 млн долларни (жами импортни 14,4%и) ташкил этиб ўтган мос даврга нисбатан 146,3%га ўсган. Шу билан бирга вилоят ташқи савдо айланмасида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 20,1%ни ташкил этди.

3-расм. 2022 йилнинг I чорагида Самарқанд вилояти озиқ-овқат экспорти бўйича туман (шаҳар)лар улуши (млн.доллар)

4-расм. 2022 йилнинг I чорагида Самарқанд вилояти озиқ-овқат импорти бўйича туман (шаҳар)лар улуши (млн. доллар)

Саноат маҳсулотлари экспорти ва импорти

2022 йил I чорак якунлари бўйича ҳудудда саноат маҳсулотларининг экспорти 53,3 млн.долларни (жами экспортни 37,2%и) ташкил этиб ўтган мос даврга нисбатан 188,8%га ўсган, импорти эса 99,4 млн.долларни (жами импортни 24,4%ини) ташкил этиб ўтган мос даврга нисбатан 2,2 мартага ўсган. Шу билан бирга вилоят ташқи савдо айланмасида саноат маҳсулотларининг улуши 27,7% ни ташкил этди.

Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналар экспорти ва импорти

2022 йил I чорак якунлари бўйича вилоятда машина ва транспорт асбоб-ускуналарнинг экспорти 9,6 млн. долларни (жами экспортни 6,8 %ини) ташкил этиб ўтган мос даврга нисбатан 105,9%га ўсган, импорти эса 119,6 млн.долларни (жами импортни 29,3%ини) ташкил этиб ўтган мос даврга нисбатан 145,6%га ўсган. Шу билан бирга вилоят ташқи савдо айланмасида машина ва транспорт асбоб-ускуналарнинг улуши 23,5% ни ташкил этди.

Баҳодир Ҳусанов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Самарқанд филиали бош илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар