СамДТИда Ўзбeкистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг I-форуми ташкил этилди

СамДТИда Ўзбeкистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг I-форуми ташкил этилди

Самарқанд давлат тиббиёт институтида Ўзбeкистон тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг I- форуми ўз ишини бошлади. Шу муносабат билан уюштирилган тадбирни СамДТИ ректори Жасур Ризаев очиб берди ва форумга 8 та тиббиёт ОТМларидан ташриф буюрган 100 дан ортиқ талабаларга омад тилади.

Форумдан мақсад: тиббиётни фундаментал ва амалий фанлари бўйича талабаларнинг билим даражасини ошириш, назарий билимларни амалиётда қўллаш бўйича кўникмаларни шакллантириш, тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларини жаҳон ва миллий тиббиёт меросига жалб қилишдир.

Форумнинг биринчи кунида лойиҳа ва роликлар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу кўрсатилган лойиҳалар тиббиёт ва тиббий таълим даражасини оширишга ҳисса қўшиши билан бир қаторда келажакда уни тарғиб қилиш учун энг яхши лойиҳага СамДТИ ректори томонидан мукофот пуллари тақдим қилинади.
Шунингдек, форум доирасида Самарқанд шаҳар ёшлар марказида Талабалар саммити бўлиб ўтди. «Таълим сифатининг пасайиши ва шу билан бирга, меҳнат бозорида тиббиёт олий ўқув юртлари битирувчиларининг рақобатбардошлигининг тушиши» мавзуси муҳокама қилинади.

Бу каби долзарб муаммо бўйича мунозаралар олиб борилди. Форумнинг иккинчи кунида етакчи мутахассислардан маърузалар, «Заковат» ва «Мунозара» интеллектуал кўнгилочар танловлари ўтказилади.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар