СамИСИда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш имкониятлари ҳақида суҳбатлашилди

СамИСИда Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиш имкониятлари ҳақида суҳбатлашилди

Кеча, 8 январь куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассиси Х.Асадов билан институт профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда марказ мутахассиси мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий сиёсат ва сўнгги йиллардаги ижобий ўзгаришлар ҳақида сўз юритди.

- Мамлакатимизда Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилиш ҳақидаги фикрлар кўпгина баҳс-мунозаларга сабаб бўлмоқда, - деди Ҳ.Асадов. - Евроосиё иқтисодий иттифоқи халқаро ҳуқуқ субъекти мақомига эга иқтисодий интеграциялашган минтақавий халқаро ташкилотдир. Ушбу ташкилот модернизация ва кооперация қилиш орқали аъзо давлатлар миллий иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлиги даражасини кўтариш учун барча шарт-шароитларни яратиш мақсадида ташкил этилган. Мазкур халқаро ташкилотга аъзо бўлинса, иқтисодиёт соҳаларида мувофиқлаштирилган ягона сиёсат амалга оширилади.

Иқтисодиётни янада ривожлантириш учун жиддий қадамларни қўйиш вақти етди. Бу жараённи халқ билан биргаликда, ҳамнафас бўлиб амалга ошириш ҳар қандай давлатни юксалтиради.

Баҳс-мунозаларга бой бўлган тадбирда талаба-ёшлар томонидан ЕОИИга аъзо бўлишнинг ижобий ва салбий оқибатлари ҳақида саволлар берилди. Соҳа мутахассислари талабаларнинг саволларига атрофлича жавоб беришди.

Манба: http://zarnews.uz/

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар