Бухоро вилоятининг 2023 йил январь-сентябрь макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Бухоро вилоятининг 2023 йил январь-сентябрь макроиқтисодий кўрсаткичлари таҳлил қилинди

Ушбу даврда Бухоро вилояти ЯҲМ ҳажми 37,1 трлн. сўмни ташкил этган холда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3% га ўсган, шунингдек ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 4,9% ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 18 339,9 минг сўмни ташкил қилган ўтган мос даврга нисбатан 2,6% га ошган.

Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 95,8% ни ташкил этган бўлса, махсулотларга соф солиқлар эса 4,2% ни ташкил этган.

ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши 18% (2022 йилда 17,9%), қурилишнинг улуши 8,2% (2022 йилда 8,6%), қишлоқ хўжалиги улуши 43,2% (2022 йилда 43,5%) ва хизмат кўрсатиш улуши 30,6% (2022 йилда 30%) ни ташкил қилган.

2023 йилнинг III чорагида кичик тадбиркорлик 26 993,3 млрд. сўм (2022 йил– 22 856,0 млрд. сўм)ни ва ЯҲМдаги улуши 73,1% (2022 йил– 74,6%)ни ташкил этган. Кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улушининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайиши йирик корхоналар улушининг ошиши билан боғлиқ.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Муртазаев Ардашер

Мақолани улашинг

Изоҳлар қўшилмаган

Ўхшаш янгиликлар