Савдо-кўнгилочар комплексларини қуриш учун тадбиркорларга 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади

Савдо-кўнгилочар комплексларини қуриш учун тадбиркорларга 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади

“Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг ҳар бир туманида (шаҳрида) таркибида жами ўриндиқлар сони 250 тадан ва кинозаллари сони 3 тадан кам бўлмаган савдо-кўнгилочар комплексларини қуриш учун тадбиркорларга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 25 сотих ер майдонлари бепул ажратилади;
  • 2021 йил 1 июлдан янги қуриладиган савдо майдони 15 минг квадрат метрдан ортиқ савдо-кўнгилочар комплексларида жами ўриндиқлар сони 300 тадан ва кинозаллари сони 4 та кам бўлмаган кинотеатр ташкил этиш мажбурий ҳисобланади;
  • 2024 йил 1 январга қадар кинотеатр (кинозал)лар муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконини берувчи рақамли (DCP ва ундан юқори форматдаги) кино намойиши қурилмалари билан жиҳозланган тақдирда уларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизи, бироқ битта қурилма учун 50 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
  • янги ташкил этилган кинотеатрларга улар фаолиятининг дастлабки уч ойи давомида Агентлик буюртмаси асосида ишлаб чиқарилган миллий фильмлар бепул етказиб берилади.

2021 йил 1 декабргача республикада фаолият юритаётган кинотеатрлар фаолиятини автоматлаштиришга қаратилган ахборот тизими ишлаб чиқилади.

2022 йил 1 августдан мазкур ахборот тизимига уланмаган ҳолда кинотеатр (кинозал)ларда фильмлар намойиш этиш чакана савдо қилиш қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади.

Шунингдек, Марказ ҳузурида ахборот-мультимедиа стриминг платформаси ташкил этилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар