Шавкат Мирзиёев: Таълим қашшоқликни 60-70 фоизга камайтириши мумкин (+видео)

Шавкат Мирзиёев: Таълим қашшоқликни 60-70 фоизга камайтириши мумкин (+видео)

26 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари ташриф давомида вилоятнинг қатор туманларида бўлиб, кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган лойиҳалар билан танишди.

Шундан сўнг, Наманган шаҳрида вилоят ва туманлар ҳокимлари, соҳа ва тармоқлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар, ёшлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Наманган вилоятида камбағалликни қисқартириш, таълим муассасалари битирувчиларини касб-ҳунарга қамраб олиш ва аҳоли даромадларини кўпайтириш бўйича ҳозирги аҳвол пухта таҳлил қилиниб, амалга ошириладиган долзарб вазифалар белгилаб берилди.

“Нима биз камбағал одамни оёққа тургизиб, муносиб яшаш шароитларини яратмаймиз? Камбағалчиликни қисқартиришнинг энг катта замини мактабгача таълим, халқ таълими, олий таълим соҳасида яхши билим берсак, камбағаллик билан боғлиқ муаммоларни 60-70 фоизга ҳал қилиб бўламиз. Нега мен 11-синфдан бошлаб болаларни ўқитайлик, ҳаётда тўғри йўлни кўрсатишингиз керак деб айтаман. Улар аста-секин ҳозирги бозор иқтисодиётига тайёр бўлишади. Ислоҳотни шундай занжири борки, қўшимча қиймат билан, ишчи жой билан, одамларни рози қилиш билан Наманганга пул тушади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар