Сирдарё вилояти ички савдосининг 2023 йил январь-сентябрь ҳолати таҳлил қилинди

Сирдарё вилояти ички савдосининг  2023 йил январь-сентябрь ҳолати таҳлил қилинди

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида чакана савдо товар айланмаси 3 300,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 103,7%га ошди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 258,1 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 7,8%ни (ўсиш суръати 93%), кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг товар айланмаси 3 042,1 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 92,2%ни (ўсиш суръати 104,7%), шундан уюшмаган савдо товар айланмаси 335,8 млрд. сўмни, улуши 10,2%ни (ўсиш суръати 117,6%) ташкил этди.

Улгуржи савдо товар айланмаси 2 465,3 млрд. сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 9,4%га ўсди. Шу жумладан, йирик корхоналарнинг товар айланмаси 497,2 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 20,2%ни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,4 баробарга ошган), кичик бизнес ва микрофирмаларнинг товар айланмаси 1 968,1 млрд. сўмни, умумий ҳажмдаги улуши 79,8%ни (ўсиш суръати 96,1%) ташкил этди.

Ўртача аҳоли жон бошига чакана савдо товар айланмаси 3 654,3 минг сўмни (2022 йилнинг мос даврига нисбатан 101,7%) ташкил этди.

Шаҳар ва туманлар кесимида энг юқори кўрсаткичлар Гулистон шаҳрида 12 741 минг сўм, Янгиер шаҳрида 6 631,9 минг сўм ҳамда Сирдарё туманида 4 754,4 минг сўм, энг паст кўрсаткичлар Ховос туманида 1 000,6 минг сўм ва Боёвут туманида 1 429,3 минг сўмни ташкил этди.

Саибов Фаррух Фарходович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар