2023 йилнинг январь-июнь ойларида жами 7327,8 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 106,7% ни (2-ўрин), республикадаги улуши 2,5% ни (13-ўрин) ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Ширин шаҳри (110,8%), Сардоба (108,2%) ва Сайхунобод (107,1%) туманларида вилоят ўртача ўсиш даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилди.
Саноат маҳсулотлари ҳажмининг 64 фоизи Ширин шаҳри (44%) ва Сирдарё тумании (20%), ҳиссасига тўғри келади.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши ўсиб 38% ни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 2,5 пунктга ўсган.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 8135,4 минг.сўмни (5-ўрин), ўсиш суръатлари 104,6% ни (2-ўрин) ташкил этди.
Ширин шаҳри (167 640 минг сўм) ва Сирдарё (10 632 минг сўм) туманида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари вилоят ўртача даражасидан юқори, Ховос (1 296 минг сўм) ва Сардоба (1803 минг сўм) туманларида энг паст кўрсаткичларни қайд этди.
Жами саноат маҳсулотларининг 58% қайта ишлаш ва 41% электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноати ҳиссасига тўғри келади.
Тоғ-кон саноати улуши – 0,5% ва оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,4% ни ташкил этди.
Қайта ишлаш саноати таркибидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (33%), озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (31%) бошқа нометалл минерал маҳсулотлари ишлаб чиқариш (8%) йўналишлари энг юқори улушга эга.
1 июль ҳолатига 135 та янги саноат корхоналари ташкил этилиб, саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган жами корхоналар сони 1521 тани ташкил этди. КБСнинг жами саноатдаги улуши 32,6%, соҳада ҳисобланган ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3517 минг сўмни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш