Сирдарё вилоятининг 2023 йил 1 чорагидаги қурилиш соҳаси таҳлил қилинди

Сирдарё вилоятининг 2023 йил 1 чорагидаги қурилиш соҳаси таҳлил қилинди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали томонидан 2023 йилнинг 1 чораги давомида Сирдарё вилоятининг қурилиш соҳаси бўйича таҳлилий маълумот тайёрланди.

2023 йилнинг январь-март ойлари давомида Сирдарё вилоятида жами қурилиш ишлари ҳажми 634,2 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 100,3% га ошди. Қурилиш ишлари ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ)даги улуши 17% ни ташкил этди. Қурилиш соҳасида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи ишчи ходимларнинг 2023 йилнинг 1 чорагида ўртача ойлик иш ҳақи 2,392 млн.сўмни ташкил этди.

Қурилиш соҳасида амалга оширилган ишларнинг 73% қисми кичик ва микрокорхоналар томонидан, 18% - йирик корхоналар ва 9% - норасмий сектор томонидан амалга оширилган.

Сирдарё вилоятида амалга оширилган жами қурилиш ишларининг 34% қисми Гулистон шаҳрида, 22% - Сирдарё ва 16% - Мирзаобод туманида амалга оширилган. Қурилиш ишлари энг кам Сардба, Оқолтин ва Сайхунобод туманларида амалга оширилган.

Сирдарё вилоятида жами 1204 та қурилиш корхоналари фаолият юритиб, уларнинг сони ўтган йилга нисбатан 26%га камайган. Қурилиш фирмаларининг аксарияти Гулистон шаҳри (35%), Мирзаобод (11%) ва Сирдарё (9%) туманларида жойлашган. Сардоба тумани (3%) ва Ширин шаҳри (3%) қурилиш фирмалари сони энг кам ҳудудлар ҳисобланади.

Феруз Рахимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар