Сирдарёда савдо-логистика терминали ташкил этилади

Сирдарёда савдо-логистика терминали ташкил этилади

“Сирдарё вилоятида ихтисослаштирилган савдо-логистика терминалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, савдо-логистика терминалини қуриш учун “Sirdaryo savdo logistika markazi” унитар корхонасига Сирдарё вилояти Сайхунобод туманидаги “Фаровон” МФЙ ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаси, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри ажратилади.

Лойиҳани амалга ошириш доирасида:

Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, “Ўзстандарт” агентлиги ва “Ўздавкарантин” инспекцияси бўлимлари терминал ҳудудида бепул жойлаштирилади.

Савдо-логистика терминалида божхона, экспресс-лаборатория, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидимология, экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш ҳамда бошқа давлат хизматлари “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатилади.

Шунингдек, савдо-логистика терминалида давлат ва тижорат хизматлари, шу жумладан халқаро логистика хизматлари кўрсатилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар