2024 йил январь-июнь якунлари бўйича Сирдарё вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

2024 йил январь-июнь якунлари бўйича Сирдарё вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

2024 йил январь-июнь ойларида Сирдарё вилоятида хизматлар ҳажми 3 319,6 млрд. сўмни ташкил этган ва 2023 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 11,4 фоизга ошган.

2024 йил январь-июнь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 30,3 фоизни ташкил этган.

2024 йил январь-июнь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш молиявий хизматлар (32,2%), савдо (24%) ва транспорт (12,4%) хизматларига тўғри келган. Кейинги ўринларни бошқа хизматлар (6,7%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,1%), таълим хизматлари (3,8%), яшаш ва овқатланиш (3,0%), кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (2,5%), соғлиқни сақлаш (2,5%), компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш (2,3%), шахсий хизматлар (2,1%), ижара хизматлари (1,6%) меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар (0,9%) эгаллаган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2024 йил январь-июнь ойларида барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди. Транспорт хизматлари 18,6%, ижара хизматлари 16,6%, меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 15,3%, яшаш ва овқатланиш хизматлари 15,1%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 15%, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш 12,7%, таълим хизматлари 12,3%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 11,5%, молиявий хизматлар 10,5%, савдо хизматлари 9,2%, бошқа хизматлар 8,5%, соғлиқни сақлаш 4,8%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 4,7%га ошган.

2024 йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 43,2% Гулистон шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Сирдарё (14,0%), Боёвут (8,5%) туманлари ва Янгиер шаҳри (7,3%) ҳиссасига, энг кичик улушлар эса Ширин (1,4%), Оқолтин (3,7%) ва Сардоба (3,9%) туманларига тўғри келган.

2024 йилнинг январь-июнь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Янгиер ш. (117,4%), Ширин ш. (115,5%), ва Мирзаобод (109,9%) туманида кузатилган.

Элёр Пулатов

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар