Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан даволанаётган беморлар қайси ҳудудлардан эканлиги ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусдан даволанаётган беморлар қайси ҳудудлардан эканлиги ҳақида маълумот берди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати коронавирусга чалинганлар қайси ҳудудлардан эканлиги ҳақида ахборот берди.

Айни пайтда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан хасталанганлар 158 нафарни ташкил этмоқда. Уларга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида, халқаро стандартлар бўйича тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Шунингдек, беморлар билан яқин мулоқот қилган фуқаролар ҳам зудлик билан аниқланиб, улар саломатлиги устидан 14 кунлик стационар карантин кузатуви ҳам ўрнатилган. Беморларнинг 73 нафари эркак, 85 нафари аёллар бўлса, шундан 5 нафари вояга етмаган болалардир.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аксарияти пойтахтимизда муолажа олишмоқда ва улар орасида юртимизнинг турли ҳудудларидан бўлган фуқароларимиз ҳам бор.

Жумладан, ҳозирда Тошкент шаҳрида юртимиз бўйича энг кўп бемор, яъни Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида жами даволанаётган 92 нафар бемордан 7 нафари соғайган бўлса, 1 нафари вафот этган.

Ҳудудлар кесими бўйича:

  • Тошкент шаҳридан 73,
  • Бухородан 2,
  • Қашқадарёдан 2,
  • Навоийдан 2, Самарқанддан 7,
  • Сирдарёдан 1
  • Тошкент вилоятидан 5 нафар бемор пойтахтимиздаги ушбу тиббиёт муассасасида даволанмоқда.

Қолган 66 нафар бемор (шундан бир нафари вафот этган) мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги юқумли касалликларга ихтисослашган шифохоналарда даволанишмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар