Сўх тумани учун 500 та мақсадли қабул параметрлари ажратилади

Сўх тумани учун 500 та мақсадли қабул параметрлари ажратилади

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилади.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари тўлиқ автоматлаштирилган тарзда “quota.mineconomy.uz” ахборот тизими орқали шакллантирилади.

2020 йил 20 июнга қадар соғлиқни сақлаш, халқ таълими, ветеринария соҳаларида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида мақсадли қабул параметрларининг туман (шаҳар)лар кесимидаги тақсимоти, шунингдек, олий таълим муассасаларига Давлат буюртмаси параметрларининг таълим тилларига қараб тақсимоти тасдиқланади.

Қарорга мувофиқ, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари хусусиятидан келиб чиққан ҳолда битирувчиларга асосий ҳамда қўшимча квалификация бериш тартиби ишлаб чиқилади.

“Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлган таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлаш амалга оширилади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “130 000 – Математика” таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади.

2020/2021 ўқув йилида давлат гранти асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларни ўқитиш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар