ОТМларга қабул параметрлари тасдиқланди

ОТМларга қабул параметрлари тасдиқланди

“2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда:

  • абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда амалга оширилади;
  • кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади;
  • абитуриентлар фанлар мажмуаси ҳамда кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиши мумкин.

2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:

  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади;
  • магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Қарорга мувофиқ, давлат буюртмаси параметрлари:

бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

  • кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
  • сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
  • кечки таълим шаклига – 5 025 нафар этиб;
  • магистрлар тайёрлаш бўйича – 10 425 нафар этиб тасдиқланди.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар