Статистика қўмитаси 2020 йилда аҳолига нечи миллиард сўмлик бозор хизмати кўрсатилганини маълум қилди

Статистика қўмитаси 2020 йилда аҳолига нечи миллиард сўмлик бозор хизмати кўрсатилганини маълум қилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида республикада 198 385,2 млрд. сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган. Бозор хизматларининг номинал ҳажми 20 762,0 млрд. сўмга ошган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 102,2 % ни ташкил этган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:

Aлоқа ва ахборотлаштириш – 11 663,1 млрд;

Молиявий – 41 140,8 млрд;

Транспорт – 48 518,1 млрд;

шу жумладан: автотранспорт – 26 500,6 млрд;

Яшаш ва овқатланиш – 5 347,7 млрд;

Савдо – 51 611,7 млрд;

Кўчмас мулк билан боғлиқ – 5 487,4 млрд;

Таълим соҳаси – 8 569,6 млрд;

Соғлиқни сақлаш соҳаси – 2 905,0 млрд;

Ижара – 3 793,4 млрд;

Компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 3 099,9 млрд;

Шахсий – 4 525,3 млрд;

Меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси– 4 348,7 млрд;

Бошқалар – 7 374,5 млрд. сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар