Саноат. Вилоятда 3047 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 104,5 фоиз (ўсиш кўрсаткичи бўйича республика ҳудудлари орасида 13-ўрин)га ошган.
Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 1,2 фоизни ташкил қилган ва ҳудудлар орасида охирги ўринни эгалланган. Жумладан вилоятда қайта ишловчи саноат ҳажми-2686,2 млрд сўм, қазиб олувчи саноат-85,3 млрд.сўмни ташкил қилган.
Саноат маҳсулотларининг 37,4%и (2021 йилнинг мос даврида 42,4%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган. Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг улуши-2,8%, ишлаб чиқарадиган саноат -88,2%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш -7,2%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш– 1,8%ни ташкил қилган.
Ишлаб чиқариш саноатининг таркибига кўра тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш-42,7%, кимё маҳсулотлари-28,9%, озиқ-овқат маҳсулотлари-19,5%, кийим ишлаб чиқариш-3,2%ни ташкил қилади.
Вилоят бўйича жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмида туманлар улуши таҳлил қилинганда энг юқори улуш Жарқўрғон (17,4%), Термиз шаҳри (17,3%), Шеробод (9,8%), Денов (9,4%), Қумқўрғон (9,3%) туманлари ҳиссасига тўғри келади. Музработ (4,5%), Қизириқ (2,5%), Олтинсой (2,4%), Ангор (2%), Бойсун (1,4%), Бандихон (0,6%) туманларига тўғри келадиган саноат ишлаб чиқариш ҳажми паст улушни ташкил қилган.
1-расм. Туманлар кесимида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг улуши
Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Олтинсой (121,8%), Бандихон (120,8%), Термиз (114,3%) туманларида саноат ишлаб чиқариш индекси юқори натижага эришган.
Вилоятда жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари хажми 1105,1 минг сўмни (Республика ҳудудлари орасида охирги ўрин) ташкил қилган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102,1 фоизга ошган. Шунингдек, вилоят миқёсида жон бошига тўғри келадиган саноат ҳажми Республика жон бошига ўртача кўрсаткичдан 6,4 баравар паст бўлган.
Термиз шаҳри (вилоят ўртачасидан 2,5 баравар кўп), Жарқўрғон (2,1 баравар), Термиз (1,9 баравар), Шеробод(1,3 баравар) туманларида жон бошига тўғри келадиган ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми вилоят ўртача кўрсаткичидан юқори бўлган.
Бандихон (вилоят ўртачасидан 4,9 баравар кам), Бойсун (3,2 баравар), Олтинсой (2,8 баравар), Ангор (2,5 баравар), Қизириқ (1,7 баравар), Денов (1,6 баравар), Сариосиё (1,5 баравар), Узун (1,3 баравар) туманларида жон бошига тўғри келадиган ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми вилоят ўртача кўрсаткичидан паст бўлган.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг ўсиш суръатлари Олтинсой (119,2%), Бандихон (117,5%), Термиз (111,8%) туманларида юқори бўлган.
Истеъмол моллари. Вилоятда 1093,5 млрд сўмлик (2021 йилга нисбатан 113,2%) истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, республикадаги улуши 1,3%ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида охирги ўринни эгаллаган. Истеъмол моллари таркибида ноозиқ-овқат маҳсулотларининг улуши-56,4%, озиқ-овқат маҳсулотлари-43,6%ни ташкил қилади.
Термиз шаҳри (17,5%), Жарқўрғон (15,2%), Шўрчи (12,4%) туманларида истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, Музработ (4,8%), Ангор (4,3%), Шеробод (3,9%), Узун (3,8%), Бойсун (3%), Қизириқ (2%), Бандихон (0,4%) туманларида паст тенденция кузатилган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Қумқўрғон (171,8%), Термиз (151,5%), Сариосиё (149,1%), Ангор (134,8%), Музрабод (132%), Олтинсой (131,7%) туманларида истеъмол моллари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати юқори кўрсаткични ташкил қилган.
Денов (72,7%), Қизириқ (88,3%), Шўрчи (93,7%) туманларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан истеъмол моллари ишлаб чиқаришнинг пасайиш тенденцияси кузатилган.
Вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган истеъмол моллари ҳажмининг ўртача кўрсаткичи 396,6 минг сўмни ташкил қилган. Термиз шаҳри (вилоят ўртачасидан 2,5 баравар кўп), Термиз (2,3 баравар), Жарқўрғон (1,8 баравар), Шўрчи (1,6 баравар) туманларида жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми вилоятдаги ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган.
Бандихон (вилоят ўртача кўрсаткичидан 7,6 баравар паст), Қизириқ (2,2 баравар), Шеробод (1,9 баравар), Денов, Узун (ҳар бири 1,7 баравардан), Қумқўрғон, Бойсун (1,5 баравар), Сариосиё (1,4 баравар) туманларида жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми паст кўрсаткични ташкил қилган.
Қумқўрғон (168,2%), Термиз (148,1%), Сариосиё (145,9%), Ангор (132%), Музработ (129,3%), Олтинсой (128,9%), Жарқўрғон (125,5%) туманларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан жон бошига ишлаб чиқарилган истеъмол молларининг ўсиш суръати юқори кўрсаткични ташкил қилган. Денов (71,3%), Қизириқ (86,5%), Шўрчи (91,5%) туманларида эса пасайиш кўрсаткичи кузатилган.
Изоҳ қолдириш