Асосий капиталга киритилган инвестициялар
Вилоятда асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 2 444,2 млрд сўмни (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 128,6%), республикадаги улуши 4,9% (ҳудудлар орасида 11-ўрин)ни ташкил қилган.
Вилоятда инвестициялар ўзлаштирилишида кескин дифференциаллик сақланиб қолган. Хусусан, киритилган инвестицияларнинг 54,1 фоизи вилоятнинг 4 та ҳудуди - Термиз шаҳри (16,8%), Бойсун (16,4%), Денов (11,7%) ва Термиз (9,2%) ҳиссасига тўғри келган. Қумқўрғон (4,9%), Шеробод (4,7%), Олтинсой (3,9%), Шўрчи (3,8%), Ангор(3,6%), Узун (2,9%), Музработ, Қизириқ (2,2%), Бандихон (1,9%) туманларида инвестициялар оқимининг пастлиги кузатилган.
Ҳудудларда амалга оширилаётган йирик инвестицион лойиҳалар натижасида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Бандихон (4 баравар), Узун (3 баравар), Ангор (2,5 баравар), Жарқўрғон (2,3 баравар) ва Денов (2,2 баравар), Шўрчи (2,1%), Олтинсой (1,9%), Қумқўрғон (1,6%) туманларида кескин ўсиш даражасини қайд этган. Лекин, биргина Сариосиё (57%) туманида инвестициялар оқимининг пасайиши тенденцияси кузатилган.
Вилоят бўйича жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 888,7 минг сўмни (Республика кўрсаткичидан 527,3 минг сўм кам), ўсиш кўрсаткичи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,7%ни ташкил қилган ҳолда республика ҳудудлари орасида 11-ўринни эгаллаган.
Туман (шаҳар)лар кесимида жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми бўйича Бойсун (3,8 баравар), Термиз (3,2 баравар), Термиз шаҳри (2,4 баравар), туманларининг кўрсаткичи вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган. Бандихон (1,5 баравар паст), Шеробод (1,6 баравар), Олтинсой (1,7 баравар), Қумқўрғон (1,8 баравар), Қизириқ (1,9 баравар), Шўрчи (2,1 баравар), Узун (2,3 баравар), ва Музработ( 2,4 баравар) туманлари кўрсаткичининг вилоят кўрсаткичига нисбатан пастлиги қайд қилинган.
Жон бошига тўғри келадиган асосий воситаларга киритилган инвестициялар ҳажми бўйича ҳам туманлар ўртасида кескин тавофутнинг мавжудлиги кузатилган. Жумладан, энг юқори кўрсаткич қайд қилинган Бойсун туманида жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга ўзлаштирилган инвестиция ҳажми Музработ туманига нисбатан 9 баравар, Узун туманига нисбатан 8,5 бараварга зиёддир.
Таҳлил қилинаётган давр мобайнида вилоят бўйича асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг 43,9 фоизи чет эл инвестициялари ҳисобидан, 13,9 фоизи – тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари, 37,3 фоизи - корхона ва аҳолининг ўз воситалари ҳисобидан, 4,9 фоизи - давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.
Элдор Зайниддинов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш