Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатининг миллий босқичида иштирок этинг

Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионатининг миллий босқичида иштирок этинг

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва The Global Educational & Leadership Foundation (tGELF, Ҳиндистон) жамғармаси Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати – Entrepreneurship World Cup 2020 (EWC) миллий саралаш босқичини эълон қилади. Танлов стартапларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, улар ғоя босқичида ҳам, ривожланиш босқичида ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Назокат Абдуқундузова хабар қилди.

Тадбирнинг мақсади

Тадбиркорлик бўйича жаҳон чемпионати финалида иштирок этиш учун истиқболли инновацион лойиҳаларни саралаш, мамлакатнинг инновацион иқтисодиётини янада ривожлантириш учун истиқболли лойиҳаларни аниқлаш, инновацион тадбиркорлик билан шуғулланувчи ёшлар қатламини шакллантириш ва халқаро тажрибага эга мутахассислар иштирокида интерфаол семинарларни ташкил этиш.

Кутилаётган натижа

Мусобақа иштирокчиларга ўз лойиҳаларини халқаро миқёсда намойиш этиш учун қулай имконият яратади. Мусобақа иштирокчиларига ўз лойиҳаларини халқаро миқёсда намойиш этиш учун қулай имконият яратади. Мусобақанинг жаҳон миқёсидаги финал босқичида 3 та энг юқори ўриннни эгаллаганларга мукофот жамғармаси 1 млн. АҚШ долл. (in cash) миқдоридаги маблағлар, шунингдек, мусобақада фаол иштирок этган иштирокчиларга ҳамкорлардан бонуслар ва махсус таклифлар кўринишида 70 млн. АҚШ долл. (in kind) қийматидан ортиқ мукофотлар билан тақдирлаш режалаштирилган. АҚШ долл. (in kind) ортиқ мукофотлар берилади.Бундан ташқари, рўйхатдан ўтган ҳар бир аъзо 25 минг АҚШ доллари (in kind) қийматидаги ҳамкорларнинг (Google Cloud, Amazon Web Services, Hubspot, Stripe ва бошқалар) онлайн хизматларига обуна бўлиш имкониятига эга бўлади.

Бундан ташқари, мусобақа иштирокчилари EWC танлови кўмагида етакчи хорижий мутахассисларнинг устозлик дарсларида қатнашиш, бизнес алоқаларини кенгайтириш, лойиҳаларига инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро бозорларга чиқиш каби имкониятларга эга бўлади.

Қоидалар

Мусобақа Миллий саралаш босқичида иштирок этиш учун стартап лойиҳаларини танлаш жараёни EWC халқаро танловининг тасдиқланган қоидаларига мувофиқ амалга оширилади. Хусусан, лойиҳанинг концепцияси, лойиҳанинг долзарблиги, инновационлиги, командалар малакаси ва тайёргарлиги даражаси мезонлари асосида баҳоланди.

Жорий йилда бутун дунёда COVID-19 пандемиясининг тарқалиши муносабати билан Танловга ариза бериш ва танловни ўтказиш онлайн платформада амалга оширилади.

Мусобақа босқичлари:

● Entrepreneurship World Cup (EWC) платформасида 9 августгача стартап лойиҳалар рўйхатдан ўтказилади.

● Танловнинг миллий босқичи онлайн тарзда 2020 йил август-сентябрь ойларида ўтказилади.

● Танловнинг миллий босқичи ғолиблари 2020 йил 18-20 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро финалда ўз лойиҳаларини тақдим этиш имкониятига эга бўладилар.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар