ТДИУ талабаларига банк ходимлари дарс ўтиши таклифи билдирилди

ТДИУ талабаларига банк ходимлари дарс ўтиши таклифи билдирилди

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, Марказий банк ҳамда акциядорлик тижорат банкларининг кадрлар билан ишлаш бўйича бошлиқлари иштирокида талаба-ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Марказий банк Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирходжаев Улуғбек ТДИУда дарс машғулотларини соҳадаги бугунги ислоҳотлар жараёнига монандлигини таъминлаш мақсадида банкларда фаолият юритаётган малакали мутахассисларни жалб этишни таклиф қилди.

Маълумот учун, сўнги ўқув йилида ТДИУнинг “Банк иши” таълим йўналишини тамомлаган битирувчиларнинг 67 фоизи, айни мутахассисликда магистратурани битирганларнинг 83 фоизи банк тизимида меҳнат фаолиятини олиб бормоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар