Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази ҳамда Молия вазирлиги ҳузуридаги буджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш ва маълум вақтларини тежаш мақсадида телеграм мессенджери орқали, пенсия ва нафақа олувчи шахсларга давлат пенсия таъминоти соҳасида ахборот берувчи махсус “Пенсия” боти (@pensiyauzbot) яратилди.
Пенсия ва нафақа олувчи шахслар индивидуал равишда махсус телеграм бот орқали қуйидаги маълумотларни олишлари мумкин.
- пенсия тайинланганликлиги ҳақида маълумотлар;
- пенсия тўлови бўйича маълумот;
- пенсия ва нафақа тайинлаш учун зарур ҳужжатлар:
Шунингдек, махсус телеграм бот орқали Пенсия жамғармасига мурожаат йўллаш имконияти ҳам яратилган. Бундан ташқари келгусида шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоби ҳақида маълумотларини олиш режалаштирилган.
Махсус телеграмм ботдан тўлиқ фойдаланиш учун фақатгина пенсия жамғармаси рўйхатида мавжуд ҳамда “СМС-Пенсия” интерактив хизматига уланган фуқаролар фойдаланиши мумкин.
“СМС-Пенсия” интерактив хизматига уланиш тартиби қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин.
Изоҳ қолдириш