Тожикистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди
Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида ҳам сезилган.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича 16 июнь куни Тошкент вақти билан 06:30 да (16.06.2020 йил, Гринвич бўйича 01:30 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.
Зилзила координаталари: 37,85 градус шимолий кенглик; 72,18 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 112 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 457 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади. Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Изоҳ қолдириш