Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзоликнинг савдо-транспорт йўналишидаги афзалликлари

Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзоликнинг савдо-транспорт йўналишидаги афзалликлари

Ўзбекистон Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлишнинг ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг июнь ойи охирида парламент сессиясидаги нутқида тўхталиб ўтган эди.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Дилфуза Рахимова "Иқтисодий таҳлил" журнали учун республика ЕОИИга аъзо бўлса, қандай савдо–транспорт йўналишида афзалликларга эга бўлиши ҳақида гапириб берди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ЕОИИ МДҲда энг илғор интеграцион лойиҳа ҳисобланиб, Европа Иттифоқидан кейин чуқур иқтисодий интеграциялашган структурага эга дунёдаги иккинчи катта ташкилот сифатида фаолият юритади.

Иттифоқнинг бир қисми сифатида товарлар, хизматлар, капитал ва меҳнат ҳаракати эркинлиги, иқтисодиётнинг асосий тармоқларида мувофиқлаштирилган, келишилган ёки ягона сиёсатни амалга ошириш таъминланади. Аъзо давлатларнинг молиявий-иқтисодий ресурсларини бирлаштириш, Иттифоқ ичидаги интеграцион ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика соҳаларида умумий салоҳиятдан фаол фойдаланиш ЕОИИ ривожлантиришнинг асосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда.

2016-2018 йилларда ЕОИИ мамлакатлари билан Ўзбекистоннинг умумий товар айланмаси икки томонлама эришилган келишувларга кўра 52 фоизга, 9,65 млрд. Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг қарийб 30 фоизини ташкил этган.

Республика ЕОИИ мамлакатларига 4 миллиард доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилади. Бу кўрсатгич 2016 йилга нисбатан 40,4% га юқори бўлган.

Ҳозирги кунда ЕОИИ доирасидаги савдо Белорусия ташқи савдосининг 52,6%, Қирғизистоннинг 42,8%, Арманистоннинг 29%, Қозоғистоннинг 23% ни ташкил этади, бу эса мамлакатларнинг ЕОИИнинг ягона бозорига бўлган қизиқишнинг ортишини билдиради.

Биргина истисно – бу Россия иқтисодиётидир, унинг улуши иқтисодиёт ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тахминан 9% ни ташкил этади.

Қозоғистон ЕОИИ доирасида айрим соҳаларда Иттифоқ бозорига экспортни кўпайтиришга муваффақ бўлди: метал ва метал маҳсулотлари ( 15,4% га ўсиш), машинасозлик маҳсулотлари ( 6,2%), тўқимачилик, кийим-кечак ва пойабзал (28%), ёғоч ва қоғоз маҳсулотлари (44%).

Арманистоннинг ЕОИИдаги иштироки Еревандан Россияга 87% экспортнинг ошишига, шу жумладан қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларини кенг кўламда экспорт қилиш имконини берди.

2016 йилдан бошлаб Қирғизистоннинг ташқи савдо айланмаси йилига 10% дан юқори даражада ўсиб бормоқда.

2018 йилда Ўзбекистон юкларининг экспорт, импорт ва транзит темир йўл йўналишлари бўйича ташишлар умумий ҳажмида ЕОИИга аъзо давлатларнинг улуши мос равишда 67%, 71% ва 78% ни ташкил этган.

Қозоғистон орқали Ўзбекистон экспорт юкларининг умумий ҳажмининг 90%ини ЕОИИга аъзо мамлакатларга юборилган. 2018 йил якунлари бўйича Қозоғистон темир йўл транспорти орқали транзит ҳажми 17 млн. тоннани ташкил этган.

Айни пайтда ЕОИИга аъзо давлатларнинг юкларини Ўзбекистон Республикасининг автомобил йўллари орқали ташиш йилига 648 минг тоннани ташкил этади.

Масалан, Арманистоннинг 2015 да ЕОИИга қўшилгандан сўнг, юк ташиш ҳажми 200,7% га ошган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу мамлакатнинг транзит салоҳияти Ўзбекистонникидан анча пастдир.

2018 йилда Ўзбекистон автомобил йўллари орқали экспорт, импорт ва транзит юкларини ташишнинг умумий ҳажмида ЕОИИга аъзо давлатларнинг улушига мос равишда 51,4%, 58,2% ва 41% ни ташкил этган.

Арманистон 2015да ЕОИИга киргандан сўнг, автомобил ва темир йўл маршрутларида юкларни ташиш хизматлари нархи кетма-кет 18% ва 21% га камайган.

Қирғизистоннинг ЕОИИга тўлиқ аъзо сифатида иштирок этиши халқаро қатновларга авиачипталар нархини 14% га, юкларни ҳаво йўли билан ташиш нархини 17% га камайтиришга ёрдам берди.

Шу билан бирга, ҳамкорлар билан биргаликда мамлакатнинг транспорт инфратузилмаси яхшиланади, энг муҳими мамлакатлар ҳудудидан ўтувчи трансконтинентал йўллар орқали халқаро транспорт коридорларга қўшилади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришидан қуйидаги хулосалар чиқариш мумкин:

- ўзаро савдода тартиб-қоидалар соддалаштирилади;

- экспорт божлари олиб ташланади;

- мамлакатимизнинг ташқи савдо айланмаси ошади, асосан, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда ўсиш мумкин;

- юк ташиш харажатлари камаяди;

- янги транзит оқимлари жалб этилади.

Рахимова Дилфуза Нигматовна,

иқтисод фанлари доктори, профессор

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар