“Тошкент-Киев” авиа ва "Тошкент-Харьков" темир йўл қатнови тикланиши мумкин

“Тошкент-Киев” авиа ва

Киeв шаҳрида ўтказилган Ўзбeкистон-Украина бизнeс форуми доирасида “Тошкент-Киев-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаво қатновини ҳамда "Тошкент-Харьков-Тошкент" темир йўл линиясини тиклаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Форум доирасида жорий йилнинг баҳорида Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон-Украина ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши билан боғлиқ бўлган масалалар ҳам ишлаб чиқилган ва бўлажак тадбир кун тартибига киритиш учун икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинган.

Шунингдек, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, божхона ва тарифларни тартибга солиш, ветеринария-санитария талабларини ва ўсимликлар карантинини уйғунлаштириш борасида ўзаро муносабатлар соҳаларида масалаларни ҳал этиш бўйича келишувларга эришилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар