Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Истиқлол» мажмуаси лойиҳаси макетини тақдим этди (фото)

Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Истиқлол» мажмуаси лойиҳаси макетини тақдим этди (фото)

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 13 февраль куни «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ОАВ ва жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида “Истиқлол” мажмуасида ўрнатиладиган стеланинг жойлашув ўрни макети тақдим этилиши айтиб ўтилган.

Бугун, 17 февраль куни «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбонга макет олиб келиниб, жойлаштирилмоқда.

“Жамоатчилик вакиллари хиёбонга келиб, макет билан танишишлари мумкин”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, «Мовий гумбазлар» ресторани ёнидаги хиёбон бузилиши мумкинлиги тўғрисида тасдиқланмаган хабарлар ортидан хиёбон атрофидаги ахоли томонидан норозиликлар билдирилган эди.

Аҳоли билан учрашган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев “Фақат шу жойда ишлар олиб борилади. Стела атрофидаги периметр ободонлаштирилади, қолган хиёбон ҳудудининг бир метрига ҳам, биронта дарахтга ҳам тегилмайди”, деган эди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар