Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархи кўтарилиши мумкин
Ичимлик суви нархи аҳоли, бюджет ва улгуржи истеъмолчилар учун (қўшимча қиймат солиғисиз) 310 сўмдан 500 сўмга кўтарилиши мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖнинг ҳозирги кунда амалда бўлган тарифини ошириш таклиф қилинмоқда.
Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжат лойиҳасида қайд этилишича, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ 2019 йилда молиявий иқтисодий фаолиятдан 58,8 млрд сўм ҳамда 2020 йил 8 ойлигида 21,3 млрд сўм зарар кўрган.
Янги таклиф этилаётган тарифларга кўра, нархлар қуйидагича белгиланиши кутилмоқда.
1 метр куб ичимлик суви учун тарифлар:
Шунингдек, канализация хизматлари учун тарифлар:
Изоҳ қолдириш