Тошкент хорижликлар яшаши учун энг қулай шаҳарлар қаторидан жой олди

Тошкент хорижликлар яшаши учун энг қулай шаҳарлар қаторидан жой олди

Mercer konsalting гуруҳи одатдагидек хорижликлар яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтингини эълон қилди. Унда учинчи бор Гонконг етакчилик қилмоқда.

Энг қиммат шаҳарлар рейтингининг кейинги ўринларида Туркманистон пойтахти Ашхобод (2-ўрин), Осиё шаҳарларидан Токио (3-ўрин), Сингапур (5-ўрин), Шанхай (7-ўрин), Пекин (10-ўрин) ҳам бор.

Яшаш учун энг арзон шаҳарлар сифатида эса Тошкент, Бишкек, Намибиядаги Виндхук шаҳри ҳамда Тунис эътироф этилган.

2020 йил март ойида The Economist Intelligence Unit эълон қилган энг арзон ва энг қиммат шаҳарлар рейтингида ҳам Тошкент рўйхатнинг 132-ўрнида қайд этилиб, энг арзон яъни, яшаш учун зарур нарсалар нархи юқори бўлмаган шаҳарлар ўнталигида қолган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар