Тошкентда ташкил этилган онлайн матбуот анжуманида Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети Тошкент филиали очилиши ҳақида маълум қилинди.
Университет филиали дуал таълим тизимига асосланган бизнес ва тадбиркорлик йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди.
Дарслар инглиз тилида олиб борилади. Шунингдек, улар турк, француз, немис ва хитой тилларини ўрганади.
Бир йиллик ўқиш қиймати 4000 АҚШ долларини (ўқув йили 3 симестрдан иборат) ташкил этади. Биринчи курслар учун грантлар ҳам мавжуд.
Филиалда ҳозирча иккита йўналиш мавжуд – электрон тижорат ва технологияларни бошқариш ҳамда халқаро бизнес ва тадбиркорлик.
Ўқиш истагида бўлган абитуриентлар ҳаволада келтирилган ариза шаклини тўлдириш орқали рўйхатдан ўтиши мумкин. Кириш имтиҳони 15 август кунига мўлжалланган.
Изоҳ қолдириш