"МИСиС" Олмалиқ филиалининг 72 нафар битирувчиларига диплом топширилди

Миллий тадқиқотлар технологик университети "МИСиС" Олмалиқ филиали битирувчиларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур олийгоҳни бу йили Кончилик иши, металлургия ва технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш каби мутахассисликлари бўйича 72 нафар талаба тамомлади. Улардан 4 нафари аълочи сифатида эътироф этилди.

Тадбир иштирокчиларига филиалнинг ташкил этилиши ва тарихига оид видеофильм қўйиб берилди.

Тантанали маросимда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор елчиси Олег Малгинов, МТТУ МИСиС ректори Aлевтина Черникова, МТТУ МИСиС Олмалиқ шаҳридаги филиали директори Фарҳодбек Умаров ва ОКМК бошқаруви раиси Aбдулла Хурсанов ҳамда мамлакатимизнинг кон-металлургия саноати соҳасидаги корхоналар вакиллари иштирок етишди. Ҳар бир талабага тантанали равишда диплом топширилди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар