Вазирлар Маҳкамасида янгиланган ижро этувчи тузилма тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасида янгиланган ижро этувчи тузилма тасдиқланди

2021 йил 10 июндаги Президентнинг “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида:

а) қуйидагилар тугатилади:

  • Бош вазирнинг маслаҳатчиси – саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими;
  • саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти;
  • таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти;

б) Бош вазирнинг маслаҳатчиси – Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи лавозими киритилади;

в) қуйидагилар ташкил этилади:

  • геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти;
  • таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти;
  • ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти.

Вазирлар Маҳкамасининг бошқарув ходимлари умумий чекланган сони 269 нафардан иборат бўлган янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланди.

Белгиланишича:

  • Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ёшлар, жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ҳамда Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари томонидан;
  • Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти ҳамда Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири томонидан амалга оширилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.06.2021 йилдан кучга кирди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар