Тошкентда, ўз платформасида дунёнинг 20 та мамлакатидан 180 та делегатлар – ҳукуматлар, вазирликлар, идоралар ва хусусий сектор, 8 та халқаро молия институтлари ва 10 та халқаро ҳамкорлик ташкилотлари вакилларини бирлаштирган, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик Дастурининг (МОМИҲ) 18-чи вазирлар конференцияси ўз ишини якунлади.
Минтақавий ҳамкорлик ўз ичига кенг кўламли ўзаро алоқаларни қамраб олади: давлат органлари, корхона ва фуқароларга қўшма корхоналар, савдо уйларини ташкил этган ва ҳамкорликнинг янги истиқболли механизмларини излаш, истиқболли ғояларни жорий қилиш мақсадида ишбилармон доиралар бизнес форумларини ўтказган ҳолда, ўзаро савдони кўламини ошириш ва кооперация алоқаларини ўрнатиш орқали тадбиркорликни ривожлантириш борасида ташаббусларни намоён қилиш учун янги имкониятлар очилади.
Конференция давомида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларни белгилаб берувчи МОМИҲ 2030 энергетика стратегиясини тасдиқланиши муҳим муваффақият бўлди. Ушбу йўналишлар қаторида – мамлакатлар энергия тизимларини ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали минтақавий энергия хавфсизлигини ошириш, энергетика бозорларини либераллаштириш ва МОМИҲ иштирокчи давлатларнинг энергетика соҳаларини ислоҳ қилиш орқали қўшимча инвестицияларни жалб қилиш ҳамда бутунжаҳон ҳамжамияти олдида турган, иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш чақириқлари ва вазифаларига жавоб берадиган эртанги кун энергия тизимиларини шакллантириш мақсадида, инновациялар ва экологик хавфсизликка эътиборни қаратиш ўрин олган.
Тадбир давомида тасдиқланган МОМИҲ 2030 транспорт стратегиясида мустаҳкамланган минтақанинг транспорт инфратузилмасини тизимли ва изчил ривожлантириш, шубҳасиз, МОМИҲ Дастури муваффақиятининг асосий шарти бўлиб, минтақани халқаро савдо-иқтисодий марказлар билан боғлашга ва транзит салоҳиятини амалга оширишга ундаб, ўз навбатида, транспорт лойиҳаларига қўшимча инвестицияларни жалб қилинишини таъминлаб, савдо тўсиқларини бартараф этиш ҳамда вақт ва молиявий харажатларни қисқартириш ҳисобига савдо хажмларини ошириш учун шароит яратади.
Минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришнинг энг муҳим секторларидан бири бўлган туризм соҳаси лойиҳаларида давлат-хусусий шериклик механизмларини қўллаш истиқболлари бўйича кўп томонлама тасаввурни шакллантиришда катта ютуқларга эришилди. МОМИҲ 2030 йилгача туризм стратегияси ва 2021–2025 йилларга мўлжалланган туризмга инвестициялар жалб қилиш минтақавий механизмини ишлаб чиқишда ОТБ томонидан техник ёрдам кўрсатилиши қайд қилиб ўтилди.
Конференция якунида МОМИҲ иштирокчи давлатлари вазирларининг имзоланган қўшма баёноти минтақадаги давлатларнинг савдо-иқтисодий муносабатларининг ўсиб бораётгани, Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотларнинг сифат жиҳатидан янги босқичи бошланишини ҳамда дастурнинг йўналишлари ва иш соҳалари кесимида МОМИҲ 2030 стратегиясини амалга оширишда эришилган ютуқларни характерловчи ижобий минтақавий истиқболларни мустаҳкамлади.
Шунингдек, ҳужжат билан, МОМИҲнинг 2030 йилгача иқтисодий ҳамжиҳатлик ва савдо, туризм, қишлоқ хўжалиги ва инсон тараққиёти бўйича комплекс стратегиясини амалга ошириш бўйича қўшимча ҳаракатлар белгиланди.
Тадбир якуни билан, ОТБ вице-президенти Ш.Чен иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков
ушбу тадбирнинг амалий натижалари минтақада савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва иқтисодий диверсификация катализатори ҳисобланувчи МОМИҲ Дастурининг келгусида муваффақиятли ишлаши учун замин яратганини қайд этди ҳамда Ўзбекистон Ҳукумати учун жорий йилда ўз зиммасига МОМИҲга раислик қилиш ва барча режалаштирилган тадбирларни муносиб даражада амалга ошириш учун барча ҳаракатларни амалга ошириш катта шараф эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.
Келгуси йил МОМИҲ Дастурининг 20 йиллигини нишонлаш шафелигида бўлиб ўтади, раислик қилиш эса белгиланган тартибга кўра Афғонистонга топширилади.
Изоҳ қолдириш