МОМИҲ мамлакатларининг ривожланиши ягона энергетика бозорини яратиш билан боғлиқ

МОМИҲ мамлакатларининг ривожланиши ягона энергетика бозорини яратиш билан боғлиқ

14 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик (МОМИҲ) Дастурининг 18-чи вазирлар конференциясининг очилиши бўлиб ўтди.

Маросимнинг тантанали очилишида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқумати аъзолари, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Т.Накао, иқтисодиёт, инвестициялар ва савдо соҳаларида 11-та мамлакатларнинг юқори мартабали вакиллари, халқаро молия институтлари, халқаро хамкорлик ташкилотлари вакиллари ва дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари иштирок этдилар.
Конференция мавзуси “Янги МИМИҲ – минтақавий ҳамкорлик доирасини кенгайтириш”.

Ушбу тадбир конференция иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг табрик мурожаатини етказиш билан очилди. Мурожаатда Осиё тараққиёт банки раҳбариятига ва барча иштирокчиларга тадбирни ташкил этишдаги биргаликда харакатлар учун алоҳида миннатдорчилик билдирилиб, кун тартибига киритилган масалаларни муҳокама қилиш ва келишиш ишларида самарали фаолият тилаб ўтилди.

ОТБ Президенти Т.Накао МОМИҲ Дастури конференцияси ташкилотчиси ва ташаббускори номидан қилган чиқишида Ўзбекистон томонидан тадбирни юқори даражада ташкил қилинганини таъкидлаб ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Шунингдек, у ўз маърузасида Осиё тараққиёт банкининг минтақадаги стратегик ҳамкорлари қаторида бўлган Ўзбекситоннинг иқтисодий ўзгариш жараёнларига юқори баҳо бериб, амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида мамлакатда юзага келган қулай шароит доирасида икки томонлама ўзаро муносабатларни янада кенгайтирилишига умид билдирди. “Биз, Ўзбекистон ва МОМИҲ иштирокчи давлатларнинг иқтисодий фаровонлик даврига ўтиш билан боғлиқ бўлган, ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мастаҳкамлашга тарафдорлик тамоиллари асосида шаклланаётган биргаликдаги харакатларни олқишлаймиз”, деб таъкидлади Т.Накао.

Конференцияга раислик қилувчи – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков МОМИҲ Дастурининг минтақавий ташаббусларни амалга ошириш билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳар томонлома муҳокама қилиш ҳамда инвестиция, энергетика, транспорт ва савдо соҳаларида ўзаро мунособатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун аъзо-мамлакатларнинг биргаликдаги харакатлар стратегиясини шакиллантириш учун платформаси сифатида муҳим ролини таъқидлаб ўтди.

Шунингндек пресс-конференция давомида аъзо мамлакатлар ва халқаро ҳамкорлар томонидан МОМИҲ Дастури чора-тадбирларини амалга оширишда эришилган натижалар, шу жумладан энергетика ва транспорт соҳасида ишлаб чиқилган стратегияларни кўриб чиқишга бағишланган панел сессиялари ўтказилади ҳамда барқарор ривожланишнинг қатор устувор йўналишлари бўйича минтақавий хамкорликнинг долзарб масалалари мухокама қилинади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Матбуот хизмати

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар