Вафот этган пенсионернинг олинмай қолган пенсияси тўлаб бериладими?

Вафот этган пенсионернинг олинмай қолган пенсияси тўлаб бериладими?

Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади.

Эслатиб ўтамиз, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар 5 турдан иборат. Улар турига қараб, 50 фоиздан 100 фоизгача тўланади.

Ёшга доир пенсияни олиш учун фуқаронинг иш стажи инобатга олинади. Масалан: агар 30 йиллик меҳнат стажига эга бўлган ишлаётган аёл иш стажининг 8 йили мобайнида жами 3 болани парваришлаш таътилларида бўлган бўлса, у ҳолда пенсия тайинлаш учун иш стажини ҳисоблашда унга жами 25 йил иш стажи ҳисобланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар