"Халқ банки" 15 фоизли имтиёзли кредит олиш бўйича 50 та намунавий бизнес режаларни тақдим этди

Ўзбекистон "Халқ банки" кичик бизнес лойиҳалари бўйича бизнес-режаларининг 50 намунасини таклиф этди. Имтиёзли кредитлар 15 фоиз билан берилади.

Бизнес-режаларда асбоб-ускуналар ва хом ашё нархларининг ҳисоб-китоби, тахминий унумдорлик кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш харажатлари, солиқлар ва тушумлар мавжуд. Маълумотлар ўзбек тилида берилган.

Оилавий бизнесни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарорига асосан қуйидаги мақсадлар учун имтиёзли кредитлар ажратилмоқда:

  • ҳунармандчиликни ривожлантириш;
  • аёлларни қўллаб-қувватлаш ва оилаларни мустаҳкамлаш;
  • "Ёшлар - бизнинг келажагимиз" дастури;
  • деҳқон ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини яхшилаш;
  • Ҳар бир оила - бу тадбиркор дастур;
  • аҳоли бандлигини таъминлаш.

Имтиёзли кредитлар бўйича бизнес-режалар қуйидаги лойиҳалар учун тақдим этилади:

Устахона, қуёнчилик, балиқчилик, чорвачилик, сартарошхона, ғишт, дурадгорлик, асаларичилик, автомойка, ўқув маркази, канцелярия, стоматология, тикувчилик, макарон, чойшаб-матрас, авто коврик, иссиқхона, қандолат, босмахона, спорт маркази, ҳидли шам, гўшт маҳсулотларини дудлаш, гўшт маҳсулотларини музлатиш , қоғоз пакетлар, тиббиёт ниқоблари, полиетилен бахила бош кийим қалпоқ, болалар таглигини ишлаб чиқариш, сопол кафел плитка маҳсулотлари, ташриф таклифномалар, совғаларни қадоқлаш, ёғоч ўйинчоқлар, поябзал, хрустал, калит, ун, пичоқ, зардўзлик, компюьтер хизмати, спорт кийимлари, мевалларни қайта ишлаш мураббо, пластик черепитсалар, минерал салқин ичимликлар, темир эшиклар, сопол лаган ликопча, нам салфетка, паррандачилик, сутни маҳсулотларини қайта ишлаш, чарм сумка рюкзаклар ва бошқалар.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар