ХМТ: Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга лойиқ эканлигини кўрсатди

ХМТ: Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга лойиқ эканлигини кўрсатди

Ўзбекистон Республикаси Тўқимачилик ва тикувчилик ва трикотаж саноати ходимлари куни муносабати билан халқаро ташкилотлар ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси хамкор ташкилотлари томонидан табриклар келишда давом этмоқда.

Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам ушбу санага алоҳида эътибор қаратди. ХМТнинг Асосий принцилари ва ҳуқуқлари бўлимининг катта ходими, Ўзбекистондаги “Учинчи томон мониторинги” лойиҳаси координатори Франческо ДеОвидио ўз хатида пахта йиғим-теримида болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасида Ўзбекистон катта ютуқларга эришганини эътироф этди.

Хусусан, хатда ".... Мен Ўзбекистоннинг пахта етиштиришда давлат буюртмаси тизимини бекор қилиши ва соҳани хусусийлаштиришга қаратилган бозор моделига ўтишини ва айни пайтда Ўзбекистоннинг йирик тўқимачилик ва кийим-кечак маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиси сифатида кўрсатишга интилаётганини катта қизиқиш билан кузатдим. Ушбу ислоҳотлар ҳал қилиниши мумкин бўлган мажбурий меҳнат билан боғлиқ хатарларни бартараф этиш, шунингдек, адолатли ишга ёллаш ва етарли иш ҳақини таъминловчи кафолатланган доимий бандликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, Франческо ДеОвидио Ўзбекистон Тўқимачилик ва тикувчилик саноати уюшмаси ва унинг аъзолари республикада бандлик масалаларини ҳал қилишда энг асосий бўғин эканлиги таъкидлаган.

"Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига лойиқлигини намойиш этди ва ХМТ Ўзбекистон ҳукумати, иш берувчилар, касаба уюшмалари ва фуқаролик жамияти билан Ўзбекистонда аҳолига муносиб ва ​​самарали меҳнат қилиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда эркинлик, тенглик, хавфсизлик ва инсон қадр-қиммати шартлари масаларида яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайер эканлигини билдиради"- дейилади мурожаатда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар